Маънавият
Диний манбаалар гувоҳлик берилишича, Аллоҳ таоло Одам ато ва Момо ҳавони яратгандан сўнг улар аввало тананинг нозик жойларини барг билан беркитган эканлар. Бу – аждодларимизнинг илк либоси эди, уларда уят, шарм-ҳаё туйғусининг уйғониши, биологик мавжудот одамнинг онгли ижтимоий мавжудот-инсонга айланиши нишонаси эди.
Қадимшунослик фани маълумотларига кўра, либос кийиш бир эркак ва бир аёлнинг барқарор никоҳига асосланган моногам оиланинг вужудга келиши билан боғлиқдир. Ҳудди шу даврдан қизлар ва оилалик аёллар либоси фарқлана бошланган.
Бу ҳодиса қадимги юнон хайкалтарошлиги ва тасвирий санъатида,