avatar
Куч
340.34
Рейтинг
+132.36

Najmiddinov Ahmadjon Rahmatovich

Мақолалар

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ - МАЪНАВИЯТ КУШАНДАСИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Ғоявий бўшлиқ маълум миллат, халқ, жамият ёки уларнинг таркибий табақаларидан бири онгида аҳамиятга эга бўлган ғоялар, орзу-умидлар, мақсадлар, амалий ҳаракат асослари инқирозга учраган, маълум бир соҳада одамларнинг оммавий тушунчаси ёки ҳаракатига чек қўйган ҳамда барча учун маъқул келадиган бирор-бир ғояга эга бўлмаган шароитда вужудга келади. Бундай шарт-шароит давлат тузумининг алмашинуви, жамиятда ғайриинсоний  бошқарув тизими амал қилган ёки ички низолар авж олган вақтларда содир бўлади.


Ислом фалсафасида руҳ масаласининг ўрганилиши

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Барча даврларда турли жамият ва цивилизациялар қарашларида моддий хусусиятлардан холи бўлган руҳ тушунчаси мавжуд бўлган. Мусулмон мутакаллимлари ва уламоларининг руҳ ва руҳият масалалари бўйича кўпроқ нассга таянишлари ва уларнинг мутасаввиф уламолар билан руҳ борасида муайян масалалар юзасидан фарқли ва ўхшаш жиҳатларининг бугунги кунгача давом этиши бу борадаги ишларнинг ҳозиргача долзарб бўлиб келаётганлигини намоён этади.


“2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислохотлар стратегиясини давом эттириш йили”

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Филология факультетида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислохотлар стратегиясини давом эттириш йили бўлади” мавзусида сўзлаган нутқи юзасидан семинар ўтказилди.


"14 январ Ватан химоячилари куни"

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон Давлат Педагогика Институти филология факультети рус тили ва адабиёти таълими йўналиши ўқитувчи ва талабалари томонидан «14 январ Ватан ҳимоячилари куни» нинг 22 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирни филология факультети декани О. Бозоров очиб барча йиғилганларни 14 январ Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Ўтган давр мобайнида юртимиз сархадларида хизмат қилаётган харбийларимизга Президентимиз И.А.Каримов томонидан яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар хакида гапириб ўтди.


“Kokand International University”

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

ҚДПИ  филология факультети инглиз тили ва адабиёти таълими йўналиши ўқитувчилари  ва талабалари томонидан Янги йилга бағишланган “Kokand International University” деб номланган тадбир утказилди.


 


      Институт ректори тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди ва уларни кириб келаётган Янги йил билан табриклади. Тадбир инглиз тили таълими талабалари томонидан ташкил қилинганлиги учун ундаги турли хилдаги қизиқарли саҳна кўринишлари ҳам айнан инглиз тилида ўтказилди.



“Гўдаклар уйи”

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон шаҳрида 19.12.2013 куни филология факультетининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли  “ГЎДАКЛАР УЙИ”да тадбир ўтказилди.


 


    Тадбирни Қўқон Давлат Педагогика институти филология факультети Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А. Нажмиддинов очиб, ушбу муассасада фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва тарбиячиларга уз миннатдорчилигини билдирди ва уларни кириб келаётган Янги 2014 йил билан табриклади.


«Посвящения студенты»

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Проведения мероприятия «Посвящения студенты», студентами 2 курса направления русский язык и литература


Повестка дня


  1. Вступительное слово зам. декана факультета филологии Нажмиддинова А. Р.     

  2. Проведения мероприятия по сценарию.                                                                     По первому вопросу слушали зам. декана факультета филологии Нажмиддинова А. Р. который дал наставления первокурсникам и поздравил всех с наступающим Новым годом. Президент И. Каримов предложил объявит новый- 2014 год в нашей стране Годом Здорового ребенка. Пожелал всем крепкого здоровья, счастья, успехов в работе и в учебе, благополучия семьям.

Мехрибонлик уйи

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Тадбирни Қўқон Давлат Педагогика институти филология факультети маънавий маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари А. Нажмиддинов очиб авваламбор ушбу муассасада фаолият олиб бораётган укитувчи ва тарбиячиларга уз миннатдорчилигини билдирди ва уларни кириб келаётган Янги 2014 йил билан табриклади.


Депутат билан учрашув

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

    Институтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Усмонов М.А. билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни институтимиз ректори А.Ф.Хакимов очиб институтимизга ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Усмонов М.А. ўз миннатдорчилигин билдирди.


“Ёшлар фестивали”

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон шаҳрида Фарғона вилояти хокимлиги ташаббуси билан “Ёшлар фестивали” ўтказилди


 


Тадбирни Фарғона вилояти хокими Ш.М.Ғаниев очиб бугунги “Ёшлар фестивали” ни ўтказишдан мақсад юртимиз ёшларини Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш келажак ёшлар қўлида эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Сўнгра асосий қисмга ўтилди. Тадбирни мароқли ўтказиш мақсадида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қўшиқчилар, “Нихол” мукофоти совриндорлари иштирок этдилар.


8-Декабр Конституция куни

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон Давлат Педагогика Институти филология факультети маънавий маърифий ишлар бўйича декан ўрибосари А. Нажмиддинов 8-Декабр Конституция кунининг 21 йиллигига бағишлаб деворий газеталар кўрик танловини ўказди


Тадбирни ўтказишдан мақсад Давлатимиз қомуси бўлган Конституциянинг моҳиятини ёшлар онгига сингидириш, ўз қонунларини билиб олишлари зарурлигини таъкидлашдан иборат. Тадбирда барча гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишлаб чизилган деворий газеталари билан иштирок этдилар.


“Сизни қутлаймиз устоз”

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

ҚДПИ  филология факультети ўзбек тили ва адабиёти таълими йўналиши ўқитувчилари томонидан “Сизни қутлаймиз устоз” деб номланган тадбир ташкил қилинди.


Институт ректори А.Ф.Ҳакимов сўз олиб тадбирни очди. У тадбир ташкилотчиларини ва албатта факультетимизда анча йиллардан бери меҳнат қилиб келган, хозирда нафақага отланиб турган ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси Ж. Умаровни муборак 60 ёши билан қутлади.


“Бизнес форум”

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон шаҳрида  халқаро “БИЗНЕС ФОРУМ” бўлиб ўтди


Тадбирни  Фарғона вилояти хокими Ш.М.Ғаниев очиб бугунги халқаро “Бизнес форум” билан барчани табриклади ва ушбу форумни ўтказишдан мақсад ва вазифалар хақида гапириб ташриф буюрган чет эллик меҳмонларга ўз ташаккурини билдирди. Тадбирда сўз олган Қўқон шаҳар хокими Ш. Анорбоев Қўқон шаҳри хақида мемондарга маълумот берди. Тадбир давомида 28 давлатдан ташриф буюрган элчи ва компания раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


ZiyoNet ходимлари билан учрашув

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон Давлат педагогика институтида 10.12.13 куни Олий ва ўрта маъсус таълим вазирлиги қошидаги ZiyoNet ахборот таълими ресурси маркази ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди


 


Тадбирни Олий ва ўрта маъсус таълим вазирлиги қошидаги ZiyoNet ахборот таълими ресурси маркази ходими Б. Остонов очиб ZiyoNet ахборот таълими ресурси маркази фаолияти хақида гапириб ундаги имкониятларни таъкидлаб ўтди. ZiyoNet портали орқали турли хилдаги маълумотларга эга бўлиш мумкинлиги, ушбу порталда юртимиз таълим муассасаларида олиб борилаётган чора тадбирлар ёритилиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.


Чет тилини тез ва осон ўрганишнинг 12 олтин қоидаси.

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қўқон Давлат Педагогика институти, филология факультети декани ўринбосари


А. Нажмиддинов 


  


1. Авваламбор, хохиш ва ирода! Нима учун айнан шу тилни танлаганингизни ўргангач, ушбу тилда олган билимларингизни нимага сарфламоқчи эканлигингизни аниқлаб олинг.


2. Тил тарихи билан қизиқинг. Сиз ўрганмоқчи бўлган хорижий тилда гаплашувчи мамлакат миллат ҳақида маълумот тўпланг.


3. Кичкина қоғозчаларга сўзлар уларнинг таржимасини ёзиб уйингиздаги кўзингиз тушадиган жойларга – иш столингиз, компютер, тошойна, ошхона, ювиниш жойларига ёпиштириб чиқинг. Ҳар қараганда беихтиёр ёд бўлиб кетгандан кейин қоғозчаларни янгилаб туринг.


Қўқон ДПИ мактаб билан алоқа ишлари

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

 


Ҳасанова Барно Қўқон ДПИ


 


Қўқон давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти кафедраси томонидан мунтазам равишда мактаб, академик лицей ва коллежлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Кафедранинг профессор- ўқитувчилари жойларда семинар- тренинглар, очиқ ва намунали маъруза машғулотлари ўтказиб келмоқдалар. Хусусан, Фурқат туманидаги маиший- хизмат ва педагогика касб-хунар коллежида, Фурқат туманидаги маиший- хизмат ва педагогика касб-хунар коллежида Алишер Навоий таваллудига бағишланган “Навоийни ўрганамиз- камолотга эришамиз” номли адабий – маърифий кеча институт профессор- ўқитувчилари ва талабалари томонидан тайёрланиб ўтказилди. Шоира Гулбаҳор Саид Ғани    билан бўлган учрашув ҳам коллеж талабаларида катта таассурот қолдирди.


Асқад Мухтор ҳаёти ва ижодига умумий назар

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Ҳасанова Барно Юсуповна


Қўқон Давлат Педагогика институти тадқиқотчиси 


 


ХХ  аср ўзбек адабиётининг йирик адиблари Ҳ.Олимжон, А.Қаҳҳор, Ойбек,  Ғ.Ғулом, Уйғун сингари иккинчи адабий авлод вакилларидан сўнг кириб келган учинчи адабий авлод орасида  прозаик, шоир,  драматург, бадиий-публицист, болалар ижодкори, таржимон  Асқад Мухторнинг ўрни алоҳида ажралиб туради. Серқирра адибдан ўзбек адабиёти хазинасига “Пўлат қуювчи”, “Катта йўлда” поэмалари, “Дарёлар туташган жойда”,  “Қороқалпоқнома қиссаси”,  “Бўронларда бордек ҳаловат”,  “Бухоронинг жин кўчалари“, “Кумуш тола” қиссалари, “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Давр – менинг тақдиримда”, ”Аму“,  ”Чинор“ романлари ва йигирмага яқин катталар ва болаларга атаб ёзилган ҳикоялари, “Уйқу қочганда...” мўъжаз эсселари, адабий жараён, бадиий адабиёт, ижод, таржимонлик маҳорати ва унинг заҳматлари ҳақида ёзилган ёзувчи-публицистикаси мерос бўлиб қолди.


Ҳабибулло Саид Ғани лирикасида табиат ва руҳий уйғунлик.

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

 


Қўқон давлат педагогика институти


Гулбаҳор Саидғаниева, филология фанлари номзоди


 


Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар.[1] Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади. Бу тимсол орқали  лирик ҳолатлар, инсоний кечинмалар тасвири берилади, руҳият чизгилари чизилади. “Рангпар хазонларга тўладир хилқат”, “Руҳимда тўкилган япроқлар акси”, “ Сарғайган хазонлар аро мастона Мен сени куйлайман, мунаввар баҳор!”[2] Ушбу сатрлар олинган шеър ўзининг патетик руҳи, ҳислар тўлқинининг гўзаллиги билан ажралиб туради, гўзал пейзаж манзаралари лирик қаҳрамон ҳиссиётлари билан параллел берилади.


Английский – язык

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

А. Нажмиддинов


КГПИ


 


Английский – язык, который используется для общения во всем мире. Общение – это связующая нить, соединяющая весь мир. Благодаря понятию универсального языка, сегодня общение с любым человеком в любой части мира не представляет особых трудностей. Этим всемирно признанным универсальным языком считается английский язык, который сочетает в себе также аспекты других языков мира. Благодаря этому процесс обучения английскому языку не представляет особых трудностей. Давайте постараемся добиться беглости в английском языке.


Научиться бегло разговаривать на английском языке не так уж трудно, если приложить определенные усилия. На самом деле процесс обучения беглому говорению на английском языке имеет непосредственное отношение к психологии.


КИЧИК СИНФЛАРДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


Ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш ишларини кичик синфлардан бошлаш сезиларли самаралар бериши аниқ. Зеро,  араб халқида улуғ бир ҳикмат бор: «Ал илми фис-соғари — Кан нақши фил-ҳожари», яъни болаликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Шу боис вилоятимиздаги ихтисослашган мактабларнинг бошланғич синфларига факультатив соатлар ҳисобидан инглиз тили машғулотлари ўтилмоқда. 


Маълумки, кичик синфлар ўқувчиларига ўзга тилни ўргатишда асосий эътибор болаларнинг лексик захирасини имкон қадар кенгайтиришга, яъни сўз бойлигини оширишга, хотирасини кучайтиришга, шунингдек уларда инглиз тилида тўғри жумла тузиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилади. Бунда замонавий педагогик технологиялар асосида турли ўйинлар усулидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шундай усуллар сирасига стол (парта) устида бажариладиган ўйинларни киритиш мумкин. Мисол учун, «Лото» ўйини инглиз тилидаги сонларни эсда сақлаб олишга ёрдам беради. Болаларга бирдан юзгача бўлган рақамлардан турли хил тўққизта сон киритилган карточкалар тарқатилади. Сўнгра ўқитувчи халтачадан битта-битта бочкачаларни чиқариб, уларнинг рақамларини айта бошлайди.