avatar
Куч
340.34
Рейтинг
+132.36

Najmiddinov Ahmadjon Rahmatovich

Мақолалар

Мусиқа олами

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, мусиқий таълим кафедраси мудири, доцент


Ғ. Нажмиддинов


 


 


Жаҳон халқлари сўзлашадиган, мулоқот қиладиган тиллардан фарқли ўлароқ, мусиқа алоҳида мўъжизавий, хусусий тилга эгаки, уни тушуниш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. “Мусиқани ҳамма эшитади, лекин ҳамма ҳам уни бирдек идроклай олмайди” (академик Б.Асафьев). Инсоннинг маънавий камолотида, унинг руҳан покланишида, асосий мезонларидан бири бу – мумтоз мусиқа санъатидир. Асрлар давомида шаклланиб, сайқал топган халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланган мумтоз ашулалар, уларнинг тарғиботчилари ҳисобланган улуғ ҳофизларнинг ижоди  эзгуликка қаратилганлиги туфайли ҳамиша эътиборга, эътирофга муносибдир. Устоз санъаткорларнинг ижодий меросини ўрганиб, уни янада кенг тарғиб этиш, ёш авлод қалбига сингдириш маъсулиятли ва шарафли вазифа бўлиб қолаверади.


ҒОЯВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА УЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЗАРУРАТЛАРИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


XXI асрда дунёни маданият ва маънавият қутқаради.


Ислом Каримов


 


Бугунги кунда жамият ҳаётида намоён бўлаётган информацион маълумотлар таъсирида шахснинг қадриятлари, хулқ-атвори, дунёқараши, ижтимоий-иқтисодий онгининг ўзгариши муқаррар жараёнга айланди. Информацион оқим психологик йўналганлигига кўра инсонларнинг қадриятлари, руҳияти, фикрлаши, хулқига таъсир этади. Информацион оқимни англаш, унга муносабат билдириш шахсда ижтимоий воқеликни эркин баҳолаш, турлича установкаларни шакллантириш, ижтимоий хулқ кўникмаларини намоён этишга олиб келади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида ушбу фикрларни баён этади: «Ҳозирги пайтда ҳаётимизни электрон ахборот воситалари, хусусан,  телевидение ва радиосиз умуман тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда улар бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот майдони, ҳам ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий минбар, шу билан бирга, инсонга маданий, бадиий эстетик озиқ берадиган ва хордиқ чиқарадиган макон вазифасини бажармоқда. Шу сабабли ўткир таъсир кучига эга бўлган телевидение ва радио соҳасини изчил тараққий эттириш жамиятнинг доимий эътибор марказида бўлиши табиий.»[1]


ЁШЛАРДА ОГОҲЛИК ВА ФИДОЙИЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


 


Шахс руҳиятида огоҳлик ва фидойилик маданиятини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, шахсда огоҳлик ва фидойилик маданиятини шакллантиришнинг руҳий асосларини ёритишга қаратилган илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган эмас.


Айрим руҳшунослар, шу жумладан, умумий руҳшунослик дарслигининг муаллифлари бола шахсини ривожлантиришнинг руҳий шарт-шароитлари таркибида огоҳлик ва фидойилик маданиятини шакллантиришнинг аҳамиятини таъкидлайдилар холос.


Огоҳлик ва фидойилик иродавий, ақлий ва ҳиссий жараёндир. Огоҳлик ва фидойилик маданияти кишиларнинг бир-бирига ва атрофдагиларга бўлган муносабатлари ҳамда ички кечинмаларида намоён бўлиб, шахснинг ақлий хусусиятлари ундаги огоҳлик ва фидойилик билан узвий боғлиқдир.


Шунинг учун ҳам кишиларда огоҳлик ва фидойилик маданиятини шакллантиришда фикрлаш жараёнини ва ҳиссиётини фаоллаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Демак, талаба-ёшларда огоҳлик ва фидойиликни шакллантириш, бир вақтнинг ўзида ақлга, ҳиссиётга таъсир этиш демакдир.


Ҳар қандай хиссиёт тушунишнинг натижаси сифатида таркиб топади. Тушуниш ва билиб олиш асосида ёқимли ва ёқимсиз ҳиссиётлар пайдо бўлади. Демак, огоҳлик ва фидойилик мазмунини тушуниш ва билиш орқали кишиларда ёқимли, гўзал ва ижобий туйғу, ҳиссиёт кечинмлари пайдо бўлади. Фидойилик ички кечинма ўзига, иш фаолиятига баҳо бериш демакдир.     


Талабаларда огоҳлик ва фидойилик маданиятини шакллантириш диалектик жараён бўлиб, бир вақтда у ёшларни индивидуализмга қарши кураш руҳида ҳам тарбиялайди. Бу курашда ёшларнинг онги, психикаси худбинликни инкор қилади ва фидойиликни тасдиқлайди. Бу руҳиятнинг диалектик тараққиёти ҳисобланади.


ЎЗБЕК ТИЛИ ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВЧАНЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯЛАР

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


Маълумки, боланинг келажакда ўрнини белгилаб берувчи асосий 3 та омил мавжуд: ҳарактер, мослашувчанлик ва қобилият. Бугунги кундаги талабларнинг аксарияти, асосан, қобилиятни ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида “Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди” дея қайд этилган. Бу талаблар ижтимоий талаб билан боғлиқ зкан, ўқувчиларда жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари, жамият равнақига сезиларли ҳисса қўшишларини таъминлаш мақсадида ўз-ўзини бошқариш ва рақобатбардошлик, ҳамкорлик ва ишончлилик малакаларини она тили воситаларидан фойдаланган ҳолда шакллантиришга эътибор қаратиш лозим. Шу сабабли она тилидан ўқув режа ва дастурлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:


МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ ВА МИЛЛИЙ МАФКУРА НЕГИЗЛАРИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


Она-Ватанимиз Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан сўнг, озод мамлакатнинг озод кишиларини вояга етказиш, камол топтириш масаласи давримизнинг энг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу борада мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди.


 Ҳар бир нарса ўз таркибий тузилишига, тизимига эга бўлади. Шу жумладан, миллий мафкурамизнинг асосларини ташкил этувчи, мазмун моҳиятини белгиловчи негизлар мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:


Замонавий техникаларнинг таъсири

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


Айни пайтда биз техникалашган, техника тараққий  этиб ривожланаётган даврда яшамоқдамиз. Кундан кунга янги-янги техника-технологиялар кириб келмоқда. Хўш, булар қандай техника бўлиши мумкин: компьютерми, уяли алоқа телефонларими ёки бошқа техникаларми? Албатта, буларсиз ҳозирги кунни тасаввур қилиш қийин. Ҳар бир нарсани ижобий томонлари бўлганидек салбий томони ҳам йўқ эмас. Масалан, уяли алоқа телефонларни олайлик. Бу техника ҳам айни кунда энг кенг тарқалган техника. Агар талабалар орасида нима учун телефон ишлатасиз? Телефон ишлатиш сиз учун фойдалими? Уларсиз ҳаётингизни тасаввур қила оласизми? каби саволлар билан мурожаат этганимизда албатта деярли кўпчилик телефоннинг ижобий томонларини санашади.


YOSH AVLODGA MULOQOT MADANIYATINI O`RGATISH

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


Milliy istiqlol mafkurasining asosiy g`oyalaridan biri komil inson g`oyasidir.


Yosh avlodni komil inson etib voyaga yetkazish nafaqat «Barkamol avlod yili» davlat dasturini belgilab berilgan vazifalardan biri, balki har bir ota-ona va pedagog oldidagi eng dolzarb vazifalardan hisoblanadi.


 Komil inson – har tomilama yetuk, yuksak ma’naviyatli, intellektual salohiyatli va chuqur bilimga ega insondir.U o`z tilini, urf-odatlarini, qadryatlarini yaxshi biladi.Komil inson ma`naviy tahdidlarga o`zining bunyodkor g`oyalari va fikrlari bilan qarshi kurasha oladigan shaxsdir.


ЎҚУВЧИЛАРГА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ БЕРИШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

қўқон давлат педагогика институти, филология факультети декан ўринбосари


А. Нажмиддинов


 


Юртимизда ёшлар таълим-тарбиясига давлат сиёсатининг муҳим йуналиши, ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми тарихий-маданий анъаналарга элтувчи омил сифатида катта эътибор бериб келинмокда.


Айниқса, таълимдаги глобал  дунёқарашлар қаторида маънавий тарбия алоҳида актуаллик касб этишини таъкидлаш жоиз. Зеро,  маънавий тарбия ўқувчиларни ҳамжиҳатликда яшаш ва ишлаш, масъулиятни ҳис қилиш ҳамда можороли вазиятларни тинч йўл билан ечишга ўргатиш, ҳаётбахш анъаналарни асраш, миллий ғурур, ўзлигини, ишонч ва эътиқодини сақлаб қолиш, фан- техника ютуқларидан бохабар бўлиш, жамиятдаги ўзгаришларда фаол қатнашишга ундаш каби бир қатор масалаларни олади.


Как научиться бегло разговаривать на английском языке

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Общение – это связующая нить, соединяющая весь мир. Благодаря понятию универсального языка, сегодня общение с любым человеком в любой части мира не представляет особых трудностей. Этим всемирно признанным универсальным языком считается английский язык, который сочетает в себе также аспекты других языков мира. Благодаря этому процесс обучения английскому языку не представляет особых трудностей. Давайте постараемся добиться беглости в английском языке.


Как мать одна лишь ты для нас, Родина!

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан
Любовь к Родине. Этим чувством пронизана вся человеческая жизнь, от самого первого момента до последнего мига. Сколько различных произведений искусства, сколько мыслей, желаний и надежд мы посвящаем Родине, на какие подвиги и свершения идём ради неё, не задумываясь, жертвуем самым ценным во имя её благополучия и процветания. А вдали от родного края, лишь закрыв глаза, вспоминаем ощущение свежего ветерка, колышущего кроны высоких тополей и изящных урючин, запах травы и родной земли, сладость её даров и аромат горячего хлеба. Кому чужды эти эмоции, кто из наших соотечественников мог бы сказать, что ни разу не тосковал по родным местам, в силу обстоятельств оказавшись вдали от них?

“Камалак” 10 ёшда ёҳуд “Бахтли болалик”

Блог им. ahmadjon2010
Болаларнинг энг севимли ташкилотларидан бири  бўлмиш “Камолот” ЁИҲ ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти ўзининг яна бир болаларбоп лойиҳасини ўтказиш жараёнида. Бу лойиҳанинг номи ҳам болаларбоп бўлиб. Мазкур лойиҳа севимли ташкилотнинг 10 йиллигига атаб ташкил қилинмоқда. 
“БАХТЛИ БОЛАЛИК” лойиҳаси болаларни миллий ғояси асосида Ватаннинг содиқ фарзандлари ва комил инсон этиб тарбиялаш, ўз Ватани билан ғурурланиш ва унинг тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш туйғуларини кучайтириш, уларда маънавий меросимиз ва қадриятларимизга меҳр туйғуси, инсонпарварлик ҳиссини уйғотиш, тиббий, ҳуқуқий, экологик маданиятини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортга жалб қилиш, иқтидорларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “Камалак” Болалар ташкилотининг 10 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа Қорақолпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, Бухоро воҳасида, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурҳондарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Қашқарарё каби сўлим вилоятларда ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Демак, календарьга қараган ҳолда Қорақолпоғистон Республикаси йўл оламиз.

Коллеж талабари учун «ZiyoNET» порталининг афзалликлари

Хочу знать
Бугунги кунда ахборот инсониятнинг ниҳоятда муҳим ва чексиз, поёни йўқ ресурсига айланди. Ахборий глобаллашув ҳақида гап кетганда Интернет ҳақида тўхталмасликнинг сира ҳам иложи йўқ. Шиддат билан ривожланиб бораётган Ахборот технологиялари ва Интернет ўз ўрнида Ҳукуматимиз томонидан ҳам мазкур тизимни ривожлантириш ва уни ҳар бир хонадонга кириб бориши учун талай ислоҳотлар олиб борилмоқда.

“Xotira maydoni”

Блог им. ahmadjon2010
Xalqimiz qadim-qadimdan o'z ajdodlarini munosib xotirlab kelgan. O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 1999 yil 12 maydagi farmoishiga binoan, 9 may «Xotira va qadrlash kuni sifatida nishonlanadigan bo'ldi. Shu munosabat bilan O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining «Vatan va xalq ozodligi yo'lida qurbon bo'lgan fidoyilar xotirasini abadiylashtirish to'g' risida» gi qarori ham e'lon qiiindi.

Священна память личности

Блог им. ahmadjon2010
Ровно 12 лет назад, 2 марта 1999 года был издан Указ Президента Республики Узбекистан об «Объявлении 9 мая Днём памяти и почестей». Эта значительная для всех граждан независимого Узбекистана дата ознаменовала новый этап осмысления истории родного края, глубокого понимания неоценимого вклада, подвига всех тех людей, что когда-либо сражались за свободу и независимость нашей страны. Говоря о национальных героях, мы не можем не упомянуть о таких всемирно известных исторических личностях, великих предводителях и освободителях, как Томарис, Спитамен, Хашим ибн Хаким, Темур Малик, Джалолиддин Мангуберды, Махмуд Тараби, Амир Темур и многих других людях, которые своими руками, невзирая на трудности и преграды, творили историю такого Узбекистана, каким мы его видим сейчас.

Выставка керамика

Блог им. ahmadjon2010
С 6 по 19 мая в зале Международного Караван-сарая культуры Икуо Хираямы, и с 27 мая по 16 июня посольство Японии совместно с Японским Фондом, в рамках культурного сотрудничества, проводит выставку современной японской керамики под названием «Новое поколение традиционной японской керамики» в Картинной галерее ЧОР-СУ в г. Самарканде. Данная выставка позволит ближе ознакомиться с культурой и искусством Японии, в частности с современным направлением искусства керамики. На выставке будут представлены свыше 70 уникальных произведений творчества современных художников-керамистов Японии.

Кашандалик

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Тамаки (сигарет, папирос, махорка) чекиш дунёда миллионлаб кишиларнинг соғлиғи ва фаровон турмушига ғоят катта ижтимоий ҳамда иқтисодий зарар етказадиган, энг кўп учрайдиган хавфли одатлардан биридир. Чет эллик шифокорлар чекишни йигирманчи аср ўлати деб бежиз аташмаган.


XXI аср техника асри

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

XXI аср техника асри деб бежизга айтилмайди. Бугунда оммалашиб бораётган “Дунё ургимчак тури” деб ном олган технологияларнинг яратувчилари ва фойдаланувчилар сонининг кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Хозирги вактда кундалик хаётда кўпчилик интернет, глобал компьютер тармоғи тушунчалари билан тўқнашади. Интернет пайдо бўлиши билан исталган ахборотни замон ва маконга боғлик бўлмаган холда олиш имконияти яратилди.