Мусиқа олами
Qo'qon Davlat Pedagogika institutiқўқон давлат педагогика институти, мусиқий таълим кафедраси мудири, доцент
Ғ. Нажмиддинов
Жаҳон халқлари сўзлашадиган, мулоқот қиладиган тиллардан фарқли ўлароқ, мусиқа алоҳида мўъжизавий, хусусий тилга эгаки, уни тушуниш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. “Мусиқани ҳамма эшитади, лекин ҳамма ҳам уни бирдек идроклай олмайди” (академик Б.Асафьев). Инсоннинг маънавий камолотида, унинг руҳан покланишида, асосий мезонларидан бири бу – мумтоз мусиқа санъатидир. Асрлар давомида шаклланиб, сайқал топган халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланган мумтоз ашулалар, уларнинг тарғиботчилари ҳисобланган улуғ ҳофизларнинг ижоди эзгуликка қаратилганлиги туфайли ҳамиша эътиборга, эътирофга муносибдир. Устоз санъаткорларнинг ижодий меросини ўрганиб, уни янада кенг тарғиб этиш, ёш авлод қалбига сингдириш маъсулиятли ва шарафли вазифа бўлиб қолаверади.